Жаҳон

Украина 60–90 кун ичида президентлик сайловларини ўтказишга тайёр

Зеленский Украинада президентлик сайловлари ўтказилиши учун шартларини эълон қилди.

Украина 60–90 кун ичида президентлик сайловларини ўтказишга тайёр

 

Владимир Зеленский журналистларга берган баёнотида, агар АҚШ ва Европадаги ҳамкор давлатлар Украина сайловлари учун хавфсизлик кафолатларини таъминлай олсалар — Киев 60–90 кун ичида президент сайловларини ўтказишга тайёрлигини билдирди.

 

Унинг таъкидлашича, сайловлар фақат хавфсизлик кафолатлари мавжуд бўлса ва сайловларни ҳарбий ҳолат шароитида ўтказиш учун зарур қонунчилик базаси шакллантирилса мумкин.

 

Зеленский ҳукумат “ўз ўриндиғига ёпишиб олди” деган даъволарни рад этиб, уруш давом этаётгани сайловларнинг кечиктирилишига туртки эмаслигини, балки фуқароларга овоз бериш ҳуқуқи берилиши кераклигини қайд этди.

 

Шу билан бирга, у парламент — Олий Рада депутатларини сайловларни ҳарбий ҳолат шароитида ўтказишга қонуний асослар яратиш бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлашга чақирди.

 

Зеленскийнинг таклифи ва шартлари:

 

  • Сайловлар 60–90 кун ичида ўтказилиши мумкин — агар халқаро ҳамкорлар томонидан хавфсизлик кафолатлари берилса.
  • Ҳарбий ҳолатга мос қонуний чоралар кўрилиши лозим.
  • Украина ҳукумати ва халқаро ҳамкорлар сайловларнинг ҳимоясини кафолатлашга масъул.

 

Зеленскийнинг баёноти 9 декабрь куни эълон қилинди — бу пайтда аввалги чақириқлар, хусусан, Доналд Трамп томонидан Украина сайловлари ўтказилиши кераклиги ҳақидаги баёноти фонида бўлди.

custom img

Трамп Эронни тош асрига қайтаришга ваъда берди

АҚШ етакчиси келгуси икки-уч ҳафта ичида Эронга кучли зарбалар берилишини маълум қилди.

custom img

Индонезияда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, айрим ҳудудларда электр таъминоти узилди.

custom img

Франция Президенти Трампнинг танқидларига жавоб берди

Макрон АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашдан олдин Франция билан келишмаганини айтди.

custom img

Можтабо Хоманаий тез орада оммага кўриниш беради — Эрон ТИВ

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида тарқалган миш-мишларга изоҳ берди.

custom img

АҚШ Гренландиядаги ҳарбий базаларга кириш бўйича Дания билан музокара олиб бормоқда

Ҳозирда Гренландия ҳудудида битта АҚШ ҳарбий базаси фаолият юритмоқда.

custom img

Трамп НАТОдан чиқиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди

АҚШ президенти НАТО иттифоқчилари Эронга қарши операцияда АҚШни қўлламаганини танқид қилди.

custom img

БАА Эрон фуқароларининг мамлакатга кириши ва транзитни таъқиқлади

Чеклов дарҳол кучга кириб, резидент визаси эгалари ҳам қамраб олинди.

custom img

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Табиий офатлар сабаб 476 та уй шикастланган, 290 гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"