Украина Россия ҳарбий поездини йўқ қилди
Украина зарбаси натижасида Россиянинг танк ва зирҳли техникалари йўқ қилинди.

Украина жанубий мудофаа кучлари Россияга тегишли ҳарбий техника ортилган темир йўл поездига зарба берди.
Расмий маълумотларга кўра, ҳужум натижасида 13 та жанговар танк йўқ қилинган. Шунингдек, юздан ортиқ бошқа зирҳли техникалар ҳам йўқотилган.
Украина мудофаа кучлари бу операцияни “аниқ ва режалаштирилган зарба” деб атамоқда. Бу ҳужум Россия армиясининг фронтдаги ҳаракатларига сезиларли зарба бергани айтилмоқда.







