1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Украина Россияга қарши санкциялар жорий қилди

Унга кўра, Президент Путин ва бошқа амалдорлар “қора рўйхат”га киритилган.

Украина Россияга қарши санкциялар жорий қилди

 

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин ва  бошқа ҳукумат амалдорларига қарши санкциялар қўллаш ҳақидаги фармонни имзолади. 


Путиндан ташқари унинг матбуот котиби Дмитрий Песков, Бош вазир Михаил Мишустин, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга ҳам санкциялар жорий қилинган. Умуман, Россия раҳбариятининг 35 нафар вакилига нисбатан санкциялар жорий этилган.


Бундан ташқари, санкциялар рўйхатига Россиянинг 236 та университети, жумладан, Москва давлат университети, Москва давлат техника университети, Москва физика-техника институти, Санкт-Петербург давлат университети киритилган.


Санкциялар чексиз муддатга киритилган, улар қуйидагиларни назарда тутади: 


— активлар ва мулкларни блокировка қилиш;
— капитални Украинадан олиб чиқиб кетишнинг олдини олиш;
— ҳудудий сувлар ва ҳаво кенгликларига киришни тақиқлаш;
— қимматли қоғозлар билан операцияларни тақиқлаш;
— виза беришни рад этиш;
— Украина давлат мукофотларидан маҳрум қилиш ва бошқалар.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика