1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Украина ташқи ишлар вазири ижтимоий тармоқда қўшиқ «куйлади»

Челленжга бошқа давлат ТИВ раҳбарлари ҳам жўр бўлган.

Украина ташқи ишлар вазири ижтимоий тармоқда қўшиқ «куйлади»

 

Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба мамлакат мустақиллиги куни муносабати билан Х'да Украина мадҳиясини бир сатрдан ёзиб «куйлаш»ни бошлаб берди.

 

Кейинчалик бу ишга Швеция, Шимолий Македония, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Канада, Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбари ҳам қўшилди.

 

 

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен эса челленжни якунлаб берди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинани 24 август куни нишонланадиган Мустақиллик куни билан табриклади. Табрик элчихонанинг Facebook'даги саҳифасида эълон қилинди. Шунингдек, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевлар байрам муносабати билан Украина президенти Владимир Зеленскийга табрик телеграммаси йўллаб, Украина халқини Мустақиллик куни билан табриклади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика