Жаҳон

Украинада 14 ёшдан никоҳга рухсат берилиши мумкин

Мамлакатда никоҳ ёши 18 ёш бўлиб қолади, аммо айрим ҳолатларда 14 ёш учун истисно жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Украинада 14 ёшдан никоҳга рухсат берилиши мумкин

 

Украина Олий Радасида никоҳ ёшига оид ўзгаришларни назарда тутувчи янги қонун лойиҳаси рўйхатга олинди. Ҳужжатга кўра, айрим истисно ҳолатларда — хусусан, ҳомиладорлик ёки бола туғилиши юз берса — 14 ёшдан бошлаб никоҳга рухсат бериш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, мазкур ташаббус Фуқаролик кодексининг янги лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, унда “Никоҳ ҳуқуқи” моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган. Қонун лойиҳаси Олий Рада спикери Руслан Стефанчук томонидан илгари сурилган ташаббуслар қаторига киради.

 

Таклиф этилаётган нормаларга кўра, 14 ёшдаги шахслар учун никоҳ фақат суд қарори асосида ва фақат ҳомиладорлик ёки бола туғилиши каби истисно ҳолатларда рухсат этилиши мумкин. Шу билан бирга, 16 ёшдан бошлаб никоҳга рухсат бериш амалиёти суд қарори орқали сақлаб қолиш режалаштирилмоқда.

 

Амалдаги Украина қонунчилигида эса эркаклар ва аёллар учун никоҳнинг умумий минимал ёши 18 ёш этиб белгиланган. Қонун лойиҳаси ҳозирча ташаббус босқичида бўлиб, у парламент қўмиталари муҳокамаси ва овоз бериш жараёнларидан ўтиши керак.

 

Мутахассислар ва жамоатчилик орасида мазкур ташаббус юзасидан турли фикрлар билдирилмоқда: айримлар буни ижтимоий ҳимоя механизми сифатида кўрса, бошқалар эса эрта никоҳлар хавфи ортиши мумкинлигини таъкидламоқда.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"