Ўзбекистон

Урганч шаҳри собиқ ҳокими 3 йилга қамалди

Суд ҳукмига кўра, Шуҳрат Абдуллаев мансаб сохтакорлиги ва ер бериш тартибини бузиш билан айбдор деб топилди.

Урганч шаҳри собиқ ҳокими 3 йилга қамалди

 

2023 йил 4 июль куни жиноят ишлари бўйича Хива туман судида судланувчи Ш. А. (1967 йилда Хоразм вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, 2018-2020 йиллар мобайнида Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

 

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра Ш.А. Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Хоразм вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинган.

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

custom img

819 млн сўмлик олтинни Қирғизистонга олиб чиқмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди

Қонунбузарлар жами 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Урганч шаҳри собиқ ҳокими 3 йилга қамалди