“Уйда ёлғиз” филмида бош қаҳрамон Кевин Маккаллистернинг оиласи яшаган икки қаватли уй Янги йил байрами арафасида сотиб юборилди. Бу ҳақида “The Independent" нашри хабар қилди.
Қайд этилишича, қарийб 850 метр квадрат майдонга эга икки қаватли ғиштин уй жорий йил май ойида 5,25 миллион долларга баҳоланган. Уй рўйхатга олинган Coldwell Banker Realty веб-сайтида "сотиш кутилмоқда" деб ёзилган, яъни сотувчи мулк бўйича таклифни қабул қилган.
Маккаллистерлар уйи 1990 йилдаги фильм муваффақиятидан кейин иккинчи марта сотувга қўйилган. 2012 йилда уй 1,58 миллион долларга сотилган. Харидор топилишига бир йил вақт кетган.
Кейин янги эгалар уйни қайта таъмирлаган. Бош қаҳрамон чанада тушган иккинчи қаватдаги асосий зинапоя ҳам реконструкция қилинган.


