Ўзбекистон

Uzbekistan airways 12 та янги самолёт сотиб олади

Бу бўйича Airbus билан шартнома имзоланган.

Uzbekistan airways 12 та янги самолёт сотиб олади

 

Uzbekistan airways Airbus билан 12 та ҳаво кемасини харид қилиш учун шартнома имзолади. Бу ҳақда авиакомпания расмий сайтида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, Airbus авиақурилиш компанияси билан саккизта А320nео ва тўртта А321nео ҳаво кемасини харид қилиш учун шартнома тузилган. Янги авиалайнерлар авиакомпаниянинг бугунги кунда 17 та Airbus А320 оиласига тегишли ҳаво кемаларидан иборат авиапаркига келиб қўшилади. Янги шартнома доирасида двигателларни танлаш кейинчалик авиакомпания томонидан буюртма қилинади.

 

Янги ҳаво кемалари Airbus Airspace салонига эга бўлиб, у йўловчиларга ҳаво транспорти бозорида юқори даражадаги қулайликни тақдим этади. Uzbekistan airways авиакомпанияси янги ҳаво кемаларидан йўналишлар тармоғини янада кенгайтириш учун фойдаланишни режалаштирмоқда. 

 

“Airbus билан имзоланган шартнома авиакомпания паркини модернизация қилиш стратегиямизнинг янги босқичи бўлиб, йўловчиларга энг замонавий ва қулай ҳаво кемаларини таклиф қилишни давом эттиришга имкон беради. Шу билан бирга, А320nео оиласининг ушбу ҳаво кемалари бизга Марказий Осиё минтақасидаги мавқейимизни янада яхшилашга ва минтақа ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам парвозлар харитасини сезиларли даражада кенгайтиришга ёрдам беради”, – дейди “Uzbekistan airways” АЖ Бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов.

 

А320nео оиласи ёнилғи тежамкорлиги СО2 (карбонат ангидрид) чиқиндиларининг камида 20 фоизини таъминлайдиган янги авлод двигателлари ва Sharklets каби энг сўнгги технологияларни ўз ичига олади.

 

 

custom img

Тошкентда автобусда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 15 суткага қамалди

У шаҳвоний шилқимлик, майда безорилик ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасликда айбдор деб топилган.

custom img

Венесуэлада кучли зилзила содир бўлди: минглаб қурбонлар бўлиши айтилмоқда

Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ундан сўнг Японияда ҳам юқори магнитудали зилзила қайд этилди.

custom img

“Хизмат кўрсатган” футболчилар билан хайрлашиш вақти келди” — Алишер Қодиров

Депутат Ўзбекистон терма жамоаси таркибини янгилаш ва кейинги жаҳон чемпионати саралашига мўлжалланган жамоани шакллантириш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Андижондаги 1980 йилларда қурилган магистраль сув тармоғи янгиланади

Саида Мирзиёева Андижондаги муаммолар ва сув таъминоти масаласини муҳокама қилди.

custom img

Президент Андижондаги халқаро маданий тадбирлар иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Андижоннинг “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” мақомини Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва халқаро нуфузининг эътирофи деб атади.

custom img

“Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар чўзилмаслиги керак” — Саида Мирзиёева

Андижон вилоятидаги бир қатор ижтимоий объектлар, жумладан, Олтинкўлдаги “Кўмакай” оилавий поликлиникаси, 9-сонли боғча ва 36-сонли мактаб янгиланади.

custom img

Ўзбекистон циркуляр иқтисодиёт ва атроф-муҳит бошқаруви бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Циркуляр иқтисодиёт ривожида Ўзбекистон ва БМТ Европа иқтисодий комиссияси ҳамкорлигида қатор ташаббуслар илгари сурилди.

custom img

Фарғона вилоятида 4 магнитудали зилзила содир бўлди

Эпицентр Қувасой шаҳри бўлган. Зилзила Андижон вилоятида ҳам сезилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"