1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади

Россия Президенти икки мамлакат ўртасидаги фаол ҳамкорликни юқори баҳолаган.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади

 

Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан табрик йўллади.

 

Россия раҳбарининг табриги қуйидагича келтирилган:

 

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

 

Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг.

 

Мамлакатингиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлидан дадил қадам ташлаб, минтақавий кун тартибидаги муҳим масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этиб, жаҳон миқёсида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда.

 

Россия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик характерига эга. Москва ва Тошкент турли йўналишларда фаол ҳамкорлик қилиб, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида самарали ҳамкорлик қилмоқда.

 

Ишончим комилки, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали дўст халқларимиз фаровонлиги, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш манфаатлари йўлида конструктив икки томонлама алоқаларни изчил оширишда давом этамиз.

 

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, барча юртдошларингизга бахт ва фаровонлик тилайман.

 

Ҳурмат билан,

Владимир Путин

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика