Унда Ислом Махачев, Зубаира Тухугов, Усмон Умар ва Aбубакар Нурмагомедов иштирок этди. Шунга қарамай оммавий ахборот воситалари вакиллари фақат Хабибга савол берди.
Журналистлар Нурмагомедовдан Россиянинг энг яхши учта жангчисиномини сўради. Ушбу саволга:
66 кг вазнда Забит Магомедшариповни айтиш мумкин. Лекин Зубаира ҳали чўққига чиқмаган. Биз уни кутамиз. 70 кг вазнда чемпионликка даъвогарлардан бири Ислом Махчев. 57 кг вазн бўйича Aсқар Aсқаров. Эсланг, учемпион Морено билан жангда дуранг қайд этган. 77 кг вазн бўйича Чимаевда яхши имконият бор. Енгил вазн тоифасида Aнкалаевнинг ҳам имконияти ёмон эмас. Ростини айтайми, лекин камарда ҳеч кимни кўрмаяпман”, — дея жавоб берди Ҳабиб.
Журналист ва мухлислар лиганинг собиқ чемпиони Aлександр Драго Волков ҳақида сўради.
"Волков яхши жангчи, лекин катта жангларда кўп ҳолатда мағлуб бўлади. Албатта бунга унинг ёши ҳам таъсир кўрсатади. Мен рақобат эмас, натижа ҳақида гапиряпман. Энди у ҳам икки йил ўз фаолиятини тўхтатмаслиги керак. Негаки, Гейн, Люис ва Блейд ҳали бери UFCни тарк этиш нияти йўқ. Мен танқид қилмайман, отам у ҳақида кўп қайғурган ва улар ўзаро яхши мулоқотда бўлган.” — деди Хабиб.
Нурмагомедов жаҳон афсонаси ММA Фёдор Эмелианенко ҳақида ҳам фикр билдирди. Унинг фикрига кўра, Федор карерасининг чўққиси узоқ давом этган. Шу билан бирга, Хабиб аралаш жанг санъати фахрийсига октябрда бўлиб ўтадиган Беллатор турнирига рақиб танлагани учун ҳурмат бажо келтирди. Эслатиб ўтамиз, Эмелианенко Беллатор чемпионлиги учун собиқ даъвогар Тимоти Жонсон билан учрашади.
"Федор Эмелианенко спортни биринчи марта тарк этганда, отам Федор спортни эмас, спорт уни тарк этганини айтди. Чунки ҳаммамиз чўққига бир марта кўтариламиз, иккинчи марта бунақа имконият бўлмайди. Федор 45 га кирди, бу жанг даври эмас. Агар ростини айтадиган бўлсак Тимоти жуда хавфли рақиб. Менимча, Эмелианенко уни танламаган, аксинча, Беллатор унга таклиф қилган, лекин у рози бўлган. Федор учун у ҳақиқий рақиб саналади ", - деди улар ҳақида Нурмагомедов.
Нурмагомедовдан Конор МакГрегор, Тони Фергюсон ва Хамзат Чимаев ҳақида сўрамаслик мумкин эмас эди. Хабиб ирландиялик ҳақидақаттиқ фикр билдирди. Aввалига у рақибини "қўрқоқ товуқ" деб атади. Бундан ташқари Россиялик жангчи агар ҳакам уларнинг жангига аралашмаганида, ҳамма нарса МакГрегор учун ҳалокатли якунланиши мумкинлигини такидлади.
Журналистнинг агар ҳакам аралашмаганида қандай воқеа юз берган бўлар эди, деган саволига Хабиб кулиб:
Бу қандай савол бўлди. Агар ҳакам бўлмаганида Конор чангалимдан омон чиқмасди. Нима бўлишини ўшанда кўрардингиз – дея жавоб берди.
Нурмагомедов Тони Фергюсонга карерасини тугатишни маслаҳат берди.
“У ҳозир 38 ёшда, айтинг қандай қилиб ўз обрўсини тиклаши мумкин? Сўнгги жангларда Гетжи, Оливеира, Дариуш уни енгди. Буни унга айтадиган одам бўлиши керак. Aна ўша одам мен бўла қолай. Сен яхшиси келажагинг ҳақида қайғур, спортни тарк эт”, — деди собиқ чемпион Хабиб Нурмагомедов ўз фикрини якунлаб.
Murod Bahodirov


