Жаҳон

Халқаро суд Нетаняхуни ҳибсга олишга ордер чиқарди

Ордер бериш 2024 йилнинг май ойида Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон томонидан сўралган эди.

Халқаро суд Нетаняхуни ҳибсга олишга ордер чиқарди

 

Халқаро жиноий суди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва мамлакат мудофаа вазири Ёав Галантни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақИда Суд матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Суд Нетаняху ва Галантни 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майгача Ғазо секторида содир этган уруш ва инсониятга қарши жиноятларда айблайди.

 

Суднинг таъкидлашича, ҳибсга олиш ордерлари одатда махфий деб таснифланади, аммо бу ҳолатда батафсил маълумотни ошкор қилишга қарор қилди. Чунки ордерда айтилганларга ўхшаш хатти-ҳаракатлар давом этаётганга ўхшайди. Бундан ташқари, ICC Судгача бўлган палатаси нашр жабрланувчилар ва уларнинг оилалари манфаатларига мос келишини аниқлади.

 

Шунингдек, ХАМАС ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад Деифни ҳам ҳибсга олишга ордер берди. Исроилда у 2023 йил 7 октябрдаги ҳужум ташкилотчиларидан бири саналади. Деиф июль ойида Ғазо сектори жанубидаги ал-Маваси лагерига Исроил ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлган эди. 2024 йил 1 августда унинг ўлимини тасдиқланди.

 

Нетаняху ва Галантни ҳибсга олиш учун ордер бериш 2024 йилнинг май ойида Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон томонидан сўралган эди. Шу билан бирга, у ХАМАСнинг уч етакчиси – Яҳё Синвар, Муҳаммад Деиф ва Исмоил Ҳанияни ҳибсга олиш учун ордер беришни ҳам сўраган. Ўшандан бери уларнинг барчаси ўлдирилган.

custom img

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Бунга Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Таъмирлаш ишлари орқали йилига 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олди олиниши режалаштирилмоқда

custom img

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

Можаро давом этса, июнь ойига келиб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

custom img

Афғонистондаги касалхонага қилинган ҳужум оқибатида 400 киши ҳалок бўлди

Афғонистон бу ҳужум учун Покистонни айбламоқда, бироқ Исломобод айбловларни инкор этмоқда.

custom img

Эрон Олий раҳбари АҚШнинг музокара таклифини рад этди — Reuters

Сулҳ таклифи Эронга икки воситачи давлат орқали етказилган.

custom img

Исроил Али Ларижоний ҳалок бўлганини маълум қилди

Шунингдек, “Басиж” кучлари қўмондони Ғуломризо Сулаймонийнинг ҳам ўлдирилгани айтилмоқда.

custom img

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил ҳужумлари натижасида Ливанда бир миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этган, 850 киши ҳалок бўлган.

custom img

Истанбулда 7 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилгани аниқланди

Маълум қилинишича, аёл эри томонидан ўлдирилиб, жасади чиқинди контейнерига ташланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Халқаро суд Нетаняхуни ҳибсга олишга ордер чиқарди