1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитой ракета ишлаб чиқариш майдонини сезиларли кенгайтирмоқда

Сунъий йўлдош тасвирларига кўра, 136 та ҳарбий объектнинг кўпи катталашган.

Хитой ракета ишлаб чиқариш майдонини сезиларли кенгайтирмоқда

CNN хабарига кўра, Хитой ракета ишлаб чиқариш ва ракета қўшинларига алоқадор объектларни сезиларли даражада кенгайтирмоқда. Журналистлар 2020 йилдан бошлаб олинган сунъий йўлдош тасвирлари, хариталар ва ҳукумат ахборотларини таҳлил қилиб, бу соҳадаги фаолиятнинг ошганини аниқлаган.

 

Сунъий йўлдош тасвирларидан маълум бўлишича, Хитой Қуролли кучларининг ядровий арзеналини назорат қилувчи ракета ишлаб чиқариш ёки ракета қўшинларига тегишли 136 та объектнинг 60 фоизидан ортиғида кенгайиш аломатлари кузатилган.

 

Мақолага кўра, Хитойдаги ҳарбий заводлар, илмий-тадқиқот ва синов марказларини ўз ичига олган бу объектлар майдони 2020 йил бошидан 2025 йил охиригача бўлган даврда минглаб квадрат метрларга ошган. Бу эса мамлакатнинг ракета қуролланиши ва стратегик салоҳиятини янада кучайтираётганини кўрсатади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика