Жаҳон

Хитой хорижликларга виза беришни соддалаштиради

Мамлакатга халқаро туристлар оқимини босқичма-босқич кўпайтириш ҳам режалаштирилган.

Хитой хорижликларга виза беришни соддалаштиради

 

Хитой ишчи, ўқув ва туристик визаларни беришни соддалаштиради. Бу ҳақда мамлакат ТИВ маълум қилди.

 

“Биз Хитойга ишлаб чиқариш фаолиятини давом эттириш, ишчи ташриф, ўқиш учун, қариндошларини кўриш ёки оиласи билан бирлашиш мақсадида келишни режалаштирган хориж фуқароларига виза бериш тартибини осонлаштирамиз”, – дейилади вазирлик сайтида эълон қилинган ахборотда.

 

Аниқлик киритилишича, виза бериш тартибини соддалаштириш билан бирга давлат чегараларидан ўтиш соддалаштирилади. Бундан ташқари, пандемиягача бўлган даврдаги юк ташиш кўрсаткичини қайта тиклаш ҳам режалаштирилган.

 

Ҳукумат халқаро туристлар оқимини ҳам босқичма-босқич ошириб бормоқчи.

 

Хитой декабрь бошида коронавирус чекловларини юмшатди. Бунинг ортидан мамлакатда COVID-19билан касалланиш ҳолатлари кўпайди. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, бу коронавируснинг турли кучсизланган штаммлари ҳисобланади.

custom img

Туркияда ота 3 ёшли қизини деразадан улоқтирмоқчи бўлди

Эркак турмуш ўртоғи билан юзага келган оилавий келишмовчиликдан сўнг қизини пичоқ билан гаровга олган.

custom img

Россияда Путинни ҳимоя қилувчи махсус камера тизими вақтинча ўчириб қўйилди — Financial Times

Бундай эҳтиёт чораларига Исроил разведкасининг Эрон ҳудудидаги видеокузатув тизимларидан фойдалангани ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлган.

custom img

Эрон, Ироқ ва Сурия устидан ҳаво қатнови тўхтатилди

Минтақада хавфсизлик сабабли парвозлар кескин чекланган.

custom img

Пашинян сайловда ғалаба қозонди

Арманистондаги парламент сайловларида Пашинян партияси 50,07 фоиз овоз тўплаб, етакчилик мавқеини сақлаб қолди.

custom img

Филиппинда 8,1 магнитудали кучли зилзила содир бўлди, уч киши ҳалок бўлган

Зилзиладан сўнг цунами ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

custom img

Евроиттифоқ россияликлар учун Шенген визаси тартибини кучайтирмоқда

Янги визавий чекловлар 2027 йилдан кучга кириши мумкин.

custom img

Эрон Исроилни янада кучли зарбалар билан огоҳлантирди

Теҳрон Исроилнинг Ливандаги амалиётлари давом этса, жавоб ҳужумлари янада кескин ва ҳалокатли бўлишини маълум қилди.

custom img

“Сизлар ҳалол эмассиз” — Трамп NBC журналисти билан тортишди

Трамп NBC телеканалига берган интервюси давомида сайловлар масаласида журналист билан баҳслашиб,  NBC, ABC, CBS ва CNN телеканалларини “бир томонлама ва ҳалол бўлмаган ОАВ” деб атади ва интервюни тўхтатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"