1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитойда COVID-19 қайта авж олмоқда

Айрим шаҳарларда аҳолининг уйдан чиқиши тақиқаланди.

Хитойда COVID-19 қайта авж олмоқда

 

Хитойда бир суткада 11 950 кишида COVID-19 ҳолатлари қайд этилди. Бу апрель ойининг охиридан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.

 

Хитой миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотларига кўра, касалланганлар сони тобора ортиб бормоқда. Маъмурлар бир қатор шаҳарлар аҳолисидан уйларини тарк этмасликни ва вирусга тестдан ўтишни талаб қилган. Гуанчжоунинг аксарият қисмида мактаблар ёпилган, автобус ва метро ҳаракати тўхтатилган. Расмийлар, шунингдек, Гуанчжоудан Пекинга ва Хитойнинг бошқа йирик шаҳарларига парвозларни бекор қилди.

 

Аммо Хитой ҳукумати чеклов чораларини юмшатмоқда. Хусусан, хориждан келаётган шахслар учун карантин муддати 10 кундан 8 кунга қисқартирилган, дастлабки беш кун ихтисослаштирилган муассасада ўтказилиши шарт.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика