Жаҳон

Хитойда туғилиш даражаси 1949 йилдан бери энг қуйи кўрсаткичга тушди

Бу аҳоли сонининг кетма-кет тўртинчи йил камайиши ҳисобланади.

Хитойда туғилиш даражаси 1949 йилдан бери энг қуйи кўрсаткичга тушди

 

 

Хитойда туғилиш кўрсаткичлари 1949 йилда Халқ Республикаси ташкил топганидан буён энг паст даражага тушди. 2025 йилда ҳар минг кишига тўғри келадиган туғилиш 5,6 тани ташкил этди, йил давомида эса 7,9 миллион чақалоқ туғилди. Бу аввалги йилга нисбатан 1,6 миллионга кам бўлиб, 2020 йилдан бери кузатилган энг кескин пасайиш сифатида қайд этилди.

 

Туғилишнинг камайиши мамлакат умумий аҳолисига ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилда Хитой аҳолиси 3,4 миллион кишига қисқарди. Бу аҳоли сонининг кетма-кет тўртинчи йил камайиши бўлиб, 2024 йил якунида мамлакат аҳолиси қарийб 1,4 миллиард нафарни ташкил этган эди.

 

Демографик инқироз фонида никоҳлар сони кескин камайиб, ажримлар эса ортмоқда. 2024 йилда Хитойда атиги 6,1 миллион никоҳ қайд этилиб, бу 1980 йилдан бери энг паст кўрсаткич бўлди. Шу билан бирга, ажрашиш даражаси 1,1 фоизга ошган. Мутахассислар буни ёшларнинг иқтисодий қийинчиликлар, ижтимоий босим ва ҳаёт харажатларининг юқорилиги сабаб оила қуришни кечиктираётгани билан изоҳламоқда.

 

Ҳукумат туғилишни рағбатлантириш учун субсидиялар, ота-она таътилларини узайтириш ва солиқ имтиёзларини жорий этаётган бўлсада, ҳозирча бу чоралар сезиларли самара бермаяпти. Шунга қарамай, Хитой иқтисодиёти 2025 йилда 5 фоиз ўсиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 140 триллион юанга етди. Мутахассислар эса узоқ муддатда демографик пасайиш мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигига жиддий хавф туғдириши мумкинлигини таъкидламоқда.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

custom img

Россия Эрондаги уруш туфайли нефтдан кунига қўшимча 150 миллион доллар даромад олмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик Россияга 12 кун ичида жами 1,3-1,9 миллиард доллар даромад келтирди.

custom img

Нетаняҳу Эроннинг янги олий раҳбарига ва “Ҳизбуллоҳ” етакчисига ўлим билан таҳдид қилди

Шунингдек, Исроил бош вазири Эрон режимини ичкаридан ағдариш учун зарур шароит яратилаётганини айтди.

custom img

Озарбайжонда қўлга олинган қўқонлик табиб қўйиб юборилди

Иқболжон Солиев Бокудаги хусусий шифохонада беморларни рухсатсиз кўрикдан ўтказгани учун ҳибсга олинган эди.

custom img

Нью-Йоркда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Бош консуллик марҳумнинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.

custom img

АҚШ Эрондаги мактабга ракета ҳужуми учун жавобгар деб топилди

Тергoв хулoсасига кўра, бу хатo эскиргaн разведка маълумoтлари ва шошилинч ҳарбий қарорлар натижасида юзaгa келган.

custom img

Афғонистонда камида 12 та судсиз қатл ҳолати қайд этилган — БМТ

Шунингдек, 29 та ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва 6 та қийноқ ҳолати ҳужжатлаштирилган.

custom img

Эроннинг Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк бор халққа мурожаат қилди

Нутқ уруш, душманга қарши чоралар, репарация талаб қилиш ва қўшни давлатлардаги ҳарбий базаларни ёпишга чақиришга бағишланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"