Футбол бўйича Хитой чемпионатининг саккиз карра ғолиби "Гуанчжоу" жамоаси профессионал мақомини йўқотди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Клуб қарзлар туфайли турнирларда қатнашишдан бош тортишга қарор қилган.
"Гуанчжоу" футбол клуби 1954 йилда ташкил топган. "Йўлбарслар" 2013 ва 2015 йилларда ОЧЛ ғолиби бўлган. "Гуанчжоу" ушбу турнирда ғолиб чиққан ягона Хитой футбол клуби бўлиб қолмоқда.
Турли вақтларда "йўлбарслар"га Марсело Липпи, Фабио Каннаваро, Луиз Фелипе Сколари ва Ли Ён Су мураббийлик қилган. Машҳур бразилиялик ҳужумчи Робинё ҳам "йўлбарслар" сафида тўп сурган.


