1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хорижга ишга боришни реклама қилган блогерларга суд иши очилди

Улар лицензиясиз бевосита “ADWORLD” ни реклама қилган.

Хорижга ишга боришни реклама қилган блогерларга суд иши очилди

Рақобат қўмитаси томонидан хорижга виза олиш ва ишга юбориш билан шуғулланувчи субъектлар фаолияти бўйича ўтказилган ўрганишлар давомида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

 

Текширув натижаларига кўра, @iwash_tashkent саҳифасини юритувчи блогер О. Жўраев ҳамда @abdurahmonmufid саҳифасини юритувчи блогер А. Абдураҳмоновлар томонидан “ADWORLD GROUP” МЧЖ фаолиятига оид хорижга ишга юбориш хизматлари реклама қилингани маълум бўлди. Рекламаларда мазкур компания фуқароларга фақат консультация эмас, балки бевосита ишга юбориш хизматларини таклиф қилаётгани таъкидланган.

 

Қонунчиликка кўра, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига биноан, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ишга жойлаштириш хизматлари фақат тегишли лицензияга эга бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин. Лицензиясиз бундай фаолиятни юритиш қатъий тақиқланади.

 

Шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасида ҳам лицензия ёки мажбурий сертификатга эга бўлмаган маҳсулот ва хизматларни реклама қилиш тақиқлангани белгиланган.

 

Ушбу қонун бузилишлари юзасидан О. Жўраев ва А. Абдураҳмоновларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, судга юборилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика