Хорижга кетаётган меҳнат мигрантларига қанча компенсация тўланиши очиқланди
2022 йил 1 сентябргача “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқаролар учун компесация тўлайди.

➖ хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда (810 минг сўм);
➖ йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда (540 минг сўм);
➖ ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда (1 миллион 350 минг сўмгача) компенсация тўланади.
Аввалроқ, Россия Ўзбекистоннинг 150 минг нафар фуқаросига мамлакатга киришга қўйилган тақиқни олиб ташлагани ва Сан-Петербургда 100 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти рус тилига ўқитилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ўн минг ўзбекистонлик яқин вақт давомида Россияга ишга жалб қилиниши ҳақида маълумот берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







