Японияда 368 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинади
Бу ҳақдаги қарор "Лупи” тайфуни туфайли қабул қилинди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар тарқатди.


"Эвакуация ҳақидаги буйруқ Хиросима, Симанэ ва Эхимедаги 17 та префектурадаги 44 минг оилага тааллуқлидир", дейилади хабарда.
Тайфуннинг шамол тезлиги секундига 23 метрдан 35 метргача етиши айтилмоқда. Айни пайтда хавфнинг 4 даражаси эълон қилинган.
Шарофат Маҳмудова







