Япониянинг Гунма префектурасидаги Канецу тезюрар йўлида жума куни соат 19:30 атрофида 57 та транспорт воситасининг иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, икки юк машинасининг тўқнашуви занжирли ҳалокатга сабаб бўлиб, натижада 10 дан ортиқ транспорт воситаси ёниб кетган.
Ёнғинни тўлиқ ўчириш учун от ўчирувчиларга тахминан етти ярим соат керак бўлди.
Полиция икки кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлади, уларнинг жасадлари ёниб кетган машиналардан топилган.
Ҳалок бўлганлардан бири 77 ёшли аёл эди. Жароҳатланган 26 кишидан беш нафари оғир аҳволда.
Терговчилар ҳодисанинг асосий сабабини ноқулай об-ҳаво шароити, яъни кучли қор ёғиши ва сирпанчиқ йўл қопламаси билан боғламоқда.
Канецу тезюрар йўли Юзава ва Цукиёно чорраҳалари орасидаги иккала йўналишда ҳам ёпиқ бўлиб турмоқда.
Эвакуаторлар иш бошлаган бўлса-да, кўплаб шикастланган транспорт воситалари ва йўлни тозалаш зарурати туфайли йўлнинг қайта очилиш санаси ҳали белгиланмаган.


