1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Японияда йирик ўрмон ёнғини кузатилмоқда

Бу 1992 йилдан бери кузатилган энг йирик ўрмон ёнғини ҳисобланади.

Японияда йирик ўрмон ёнғини кузатилмоқда

 

Япониянинг шимоли-шарқидаги Ивате префектурасида 1992 йилдан бери кузатилган энг йирик ўрмон ёнғини бешинчи кун давом этмоқда. Ёнғин ҳудуди охирги 24 соат ичида яна 300 гектарга кенгайиб, умумий зарарланган майдон 2,1 минг гектарга етди.

 

Ҳозиргача ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлгани тасдиқланган, бедарак йўқолганлар сони аниқланмоқда. Ёнғин 90 га яқин турар-жой ва тижорат биноларини йўқ қилган ёки жиддий шикаст етказган.

 

Фавқулодда вазият туфайли 5 мингга яқин аҳоли эвакуация бўйича тавсиялар олди, улардан 1,2 минг нафари махсус марказларга кўчирилди. Шунингдек, 1,8 мингга яқин бино электр таъминотисиз қолди.

 

Маҳаллий ҳукумат ва ўт ўчириш хизматлари ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда, аммо унинг тарқалиш суръати ҳамон юқори.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика