УЭФА ЕЧЛ-2022 финалини Санкт-Петербургдан бошқа шаҳарга кўчириш вариантлари устида ишламоқда.
Маълумотларига кўра, Россия — Украина можароси авж олгани сабабли финал манзилини ўзгартириш эҳтимоли анча юқори.
УЭФА Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш ва Россияга нисбатан жорий этиладиган санкцияларга қўшилишни режалаштирмоқда.
Ташкилот "Уембли" вариантини кўриб чиқмаяпти. Чунки Лондондаги стадион 2024 йилги финалга мезбонлик қилиши режалаштирилган. Вариантлар орасида Рим, Мюнхен, Париж, Амстердам ва Барселонадаги стадионлар бор.


