Жаҳон

Елена Зеленская дунёнинг энг нуфузли инсонлари рўйхатига кирди

Рўйхатдан Жо Байден ва Олаф Шолс ҳам ўрин олган.

Елена Зеленская дунёнинг энг нуфузли инсонлари рўйхатига кирди

 

Time” журнали 2023 йилнинг энг нуфузли 100 кишилари рўйхатини янгилади. Қайд этилишича, рўйхатда олтита тоифа мавжуд. Украинанинг биринчи хоними Елена Зеленская Лидерлар тоифасига кирди.

 

"Уруш даврида саҳна ортида хизмат қилган ва ҳеч қачон эътибор сўрамаган. Икки фарзанднинг онаси, уруш даврида жасоратини кўрсатди. У болаларини олиб қочиши мумкин эди. Қайси она уни айбларди? Аммо у қолди.У қолади, чунки эркинлик демократия ҳимоячиларга лойиқдир. У ўз фарзандлари учун — уларнинг келажаги ва барча украиналикларнинг келажаги учун қолди", — деди АҚШ биринчи хоними Жилл Байден.

 

Бундан ташқари, рўйхатда: тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Александра Матвийчук, АҚШ президенти Жо Байден, Германия канцлери Олаф Шолс, Япония бош вазири Фумио Кишида, Бразилиянинг 39-президенти Луиз Инасио Лула да Силва ва бошқалар бор.

 

Титанлар рўйхатига бизнесмен Илон Маск, футболчилар Лионел Месси, Киллиан Мбаппе, қўшиқчи Беёнс ва Бионтеч вакцинасини ишлаб чиқувчилари Уғур Шаҳин ва Ўзлем Турежи киради.

custom img

АҚШ ва Эрон музокараларини кузатиш учун махсус қўмита тузилади

Делегациялар раҳбарлари унга мунтазам равишда ҳисобот беришлари режалаштирилган.

custom img

“Улар буни ҳис қилиши керак” — Зеленский Россияни янги зарбалар билан огоҳлантирди

Украина президенти дронлари 2000 километрдан ортиқ масофадаги нишонларга зарба бера олишини маълум қилди.

custom img

Эрон-АҚШ музокараларининг биринчи босқичи якунланди - нимага келишиб олинди?

Томонлар ўртасидаги техник музокаралар ҳафта охиригача давом этади.

custom img

Қримда аҳоли учун ёнилғи савдоси тўхтатилди

Ёнилғи эндиликда фақат ярим оролнинг фаолияти ва хавфсизлигини таъминлайдиган давлат идораларига сотилади.

custom img

Британия бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилиши мумкин

Бунга партия ичидаги норозиликлар ва сиёсий муваффақиятсизликлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"