Жаҳон

Европа Иттифоқи Эрон гвардиясини террорчилар рўйхатига киритишни режалаштирмоқда

Намойишчиларга қарши кўрсатилинаётган зўравонлик кескин муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Европа Иттифоқи Эрон гвардиясини террорчилар рўйхатига киритишни режалаштирмоқда

 

 

Эрон ҳукумати томонидан намойишчиларга нисбатан куч ишлатилиши фонида Европа Иттифоқида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини (IRGC) террорчи ташкилотлар рўйхатига киритиш масаласи яна кескин муҳокамага сабаб бўлди. Германия ва Болтиқбўйи давлатлари ушбу тузилмани Даиш ва Ал-Қоида қаторида террорчи деб тан олиш ташаббусини илгари сурмоқда. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

 

Агар IRGC Европа Иттифоқининг террористик рўйхатига киритилса, унинг аъзоларига нисбатан активларни музлатиш, саёҳат тақиқи ва молиявий операцияларни чеклаш каби чоралар қўлланилади. Брюсселдаги дипломатик манбаларга кўра, сўнгги ҳафталарда Эрондаги намойишларда ҳаддан ташқари зўравонлик ишлатилгани ушбу масалани қайта кун тартибига олиб чиқди, бироқ ҳозирча расмий ёзма таклиф киритилмаган.

 

АҚШда жойлашган Эрон инсон ҳуқуқлари ташкилотлари норозилик намойишлари давомида 2000 дан ортиқ киши ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Нидерландия, Франция ва Европа Парламенти вакиллари IRGCни террорчи деб тан олишни эронлик намойишчилар билан бирдамликнинг аниқ белгиси сифатида кўрмоқда. АҚШ, Канада ва Австралия аллақачон ушбу тузилмани хорижий террорчи ташкилот деб эълон қилган.

 

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи ичида ҳуқуқий ва сиёсий тўсиқлар сақланиб қолмоқда. Амалдаги қоидаларга кўра, террорчи рўйхатга киритиш учун аъзо давлат судининг қарори ва барча давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади. Франция, Италия ва Испания эҳтиёткор позицияда қолмоқда, айрим давлатлар эса бу қарор Эронга нисбатан вазиятни янада кескинлаштириши мумкинлигидан хавотирда.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

custom img

Россия Эрондаги уруш туфайли нефтдан кунига қўшимча 150 миллион доллар даромад олмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик Россияга 12 кун ичида жами 1,3-1,9 миллиард доллар даромад келтирди.

custom img

Нетаняҳу Эроннинг янги олий раҳбарига ва “Ҳизбуллоҳ” етакчисига ўлим билан таҳдид қилди

Шунингдек, Исроил бош вазири Эрон режимини ичкаридан ағдариш учун зарур шароит яратилаётганини айтди.

custom img

Озарбайжонда қўлга олинган қўқонлик табиб қўйиб юборилди

Иқболжон Солиев Бокудаги хусусий шифохонада беморларни рухсатсиз кўрикдан ўтказгани учун ҳибсга олинган эди.

custom img

Нью-Йоркда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Бош консуллик марҳумнинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.

custom img

АҚШ Эрондаги мактабга ракета ҳужуми учун жавобгар деб топилди

Тергoв хулoсасига кўра, бу хатo эскиргaн разведка маълумoтлари ва шошилинч ҳарбий қарорлар натижасида юзaгa келган.

custom img

Афғонистонда камида 12 та судсиз қатл ҳолати қайд этилган — БМТ

Шунингдек, 29 та ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва 6 та қийноқ ҳолати ҳужжатлаштирилган.

custom img

Эроннинг Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк бор халққа мурожаат қилди

Нутқ уруш, душманга қарши чоралар, репарация талаб қилиш ва қўшни давлатлардаги ҳарбий базаларни ёпишга чақиришга бағишланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"