Европа Иттифоқи аҳолисининг аксарияти Украинанинг Иттифоқга қўшилишини қўллаб-қувватламоқда. Бу “Бертелсманн” жамғармаси томонидан ўтказилган сўров натижасида маълум бўлди.
Сўровномада иштирок этган европаликларнинг деярли 66 фоизи Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши тарафдори. Полшада респондентларнинг 84 фоизи буни ёқлади. Германия ва Франсияда қўллаб-қувватлаш даражаси камроқ, яъни 60 фоизни ташкил этган.
Таъкидланишича, европаликларнинг 80 фоиздан ортиғи украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаган. Март ойи билан таққослаганда бу кўрсатгич 5 фоизга, хусусан, Франсияда 8, Нидерландияда 7 ва Полшада 6 фоизга пасайган.
Шунингдек, немислар орасида Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватловчилар салмоғи бироз камайган.


