1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Зарарли моддалар ташланмаларини мониторинг қилиш станцияси ўрнатиш учун 100 миллион долларлик кредит линияси очилади

Шунингдек, электромобилларни ривожлантириш ва қувватлаш станциялари учун имтиёзли кредитлар ва субсидия берилади.

Зарарли моддалар ташланмаларини мониторинг қилиш станцияси ўрнатиш учун 100 миллион долларлик кредит линияси очилади

 

Ўзбекистоннинг экологик барқарор ривожланиш стратегиясида бешинчи устувор йўналиш – атроф-муҳит мувозанатини сақлаш, «яшил» энергетикани ривожлантириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳисобланади.

 

Йирик корхоналар учун ҳавога чиқариладиган зарарли моддаларни назорат қилиш станциялари ва фильтр, тозалаш иншоотларини ўрнатиш учун 100 миллион долларлик кредит линияси очилади.

 

Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 мингга яқин кўмир ва газда иситиладиган иссиқхоналар мавжуд бўлиб, эндиликда фильтрсиз қозонхоналар бекор қилинади. Улар пойтахт атрофидаги марказлашган қозонхоналар орқали иситиш тизимига уланади. Шу мақсадда 200 гектардан кам бўлмаган агрокластерлар ташкил этилиб, иссиқхоналарни интеграция қилишга субсидия ажратилади.

 

Транспорт соҳасида ҳам экологик чора-тадбирлар кучайтирилади. Автомобилларга чиқарилаётган зарарли моддалар даражасига қараб экологик стикерлар берилади. Катта ифлослантирувчи транспорт воситалари пойтахт ва йирик шаҳарларга кириши чекланади. Уларни янгилаш ёки фильтр ўрнатиш учун давлат томонидан автокредитлар ва субсидия ёрдамида қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.

 

Шаҳар ички транспортини ривожлантириш ҳам устувор вазифа бўлади. Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида интеллектуал светофорлар орқали ҳаракат бошқарилади, автобус ва такси йўлаклари кўпайтирилади.

 

Электромобилларни кенгайтириш бўйича беш йиллик дастур амалга оширилади. Маҳаллий электромобилларга 12 фоиз, хорижий электромобилларга 16 фоиз автокредитлар ажратилади.

 

Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли имтиёзли кредитлар берилади, ерларни аукциондан 2 карра арзон нархда сотиб олиш имконияти яратилади.

 

Электромобилларни қувватлаш станцияларида автомобилларни зарядлашда 1 киловатт-соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми давлат буджетидан қоплаб берилади.

 

Электромобилда такси хизмати кўрсатадиган фуқароларга ҳам бир қатор имтиёзлар берилади.

 

Ушбу чора-тадбирлар шаҳар ҳавосини тозалаш, экологик барқарорликни таъминлаш ва «яшил» технологияларни жорий этиш бўйича кенг кўламли тизимни яратишга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика