Зеленский: 10 миллион украиналик чироқсиз ўтирибди
Россия ракета зарбаларининг оқибатлари маълум қилинди.

Россия зарбалари оқибатида Украинада 10 миллион одам электрсиз қолди. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
“Мамлакатимиздаги кўплаб шаҳар ва қишлоқларда яна фавқулодда электр тармоғидан узилиш бошланди. 10 миллионга яқин украиналиклар чироқсиз қолмоқда”, — деган Украина раҳбари.
Энг кўп узилишлар Харьков, Житомир, Киев ва Львов вилоятларида кузатилган. Бундан ташқари, бутун Украин бўйлаб алоқа ва интернет тизимида муаммо кузатилмоқда.







