Жаҳон

Зеленский Эронни жазолашни талаб қиляпти

Шанба куни Теҳрон Москвага дрон сотганини тан олганди.

Зеленский Эронни жазолашни талаб қиляпти

 

Владимир Зеленский Россия дрон етказиб берган Эронни жазолашни талаб қилди.

 

“Эрон режимининг  Россиянинг Украинага қарши террорида иштироки жазоланиши керак. Ва бу масалани биз энг юқори даражада кўтарамиз”, –  деган у.

 

Эрон узоқ вақт Россияга учувчисиз қурилмаларни етказиб берганини инкор қилиб келганди. Аммо шанба куни мамлакат ташқи ишлар вазири Амир Абдуллахиян Теҳрон Украина низосидан анча аввал Москвага дронлар экспорт қилганини тан олди.

 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, эронликлар Россияга ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга ёрдам беряпти.

 

“Агар Эрон агрессорга қурол бермаганда биз ҳозир тинчликка яқинлашган бўлардик. Бу эса озиқ-овқат инқирози ечими яқинлашишини англатади. Турмуш даражасининг арзонлашувини яқинлаштиради. Энергетика бозорида барқарорлашувни англатади”, – деб қайд этган Украина раҳбари.

 

 

 

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"