Жаҳон

Зеленский майда Германияга бориши мумкин

У Германияда “Буюк Карл” мукофоти билан тақдирланади.

Зеленский майда Германияга бориши мумкин

 

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия билан уруш бошланганидан бери илк бор май ойида Германияга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда «Корреспондент» нашри ёзмоқда.

 

Зеленский 14 май куни Германия ғарбидаги Ахен шаҳрида “Буюк Карл” мукофоти тақдимотида шахсан иштирок этиши кутиляпти. Бироқ президентнинг сафарига Украина Қуролли кучларининг эҳтимолий қарши ҳужуми халақит бериши ҳам истисно этилмайди.

 

Агар бу орада қарши ҳужум бошланса, Зеленский маросим иштирокчилари билан видеоҳавола орқали гаплашади.

 

Германия канцлери Олаф Шольц “Буюк Карл” мукофотининг тақдирлаш маросимида тантанали нутқ сўзлаши режалаштирилган. 2023 йили Зеленский ва Украина халқи Европани бирлаштиришга қўшган ҳиссаси учун унинг лауреатлари бўлди. Мукофот 18 май куни топширилиши керак эди, бироқ Шольц Япониядаги G7 саммитида иштирок этиши сабабли тақдирлаш маросими 13-14 майга кўчирилган.

 

custom img

Россия Украинанинг Краматорск шаҳрига авиабомба ташлади

Ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.

custom img

Трамп “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очмоқчи

АҚШ Президенти қамоқхона фаолиятини қайта тиклаш учун Конгрессдан 152 миллион доллар сўради.

custom img

Қозоғистонда аҳолини безовта қилган тиланчилар қўлга олинди

Тиланчилар ўтиб кетаётган фуқароларнинг буюмларига ёпишиб, уларни тортиб олишга уринган, пул бермаганларга сув сепиб, тош отган.

custom img

Афғонистонда зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ер қимирлаши Афғонистонга чегарадош мамлакатларда ҳам қайд этилди.

custom img

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"