Жаҳон

Москва Рамзан Қодировнинг ўлимига тайёргарлик кўрмоқда

Адам Қодиров автоҳалокатга учраганидан сўнг Қодировнинг соғлиғи билан боғлиқ хабарлар фонида унинг вориси ким бўлиши мумкинлиги ҳақидаги муҳокамалар кучайди.

Москва Рамзан Қодировнинг ўлимига тайёргарлик кўрмоқда

 

Сўнгги ҳафталарда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи билан боғлиқ хабарлар фонида унинг вориси ким бўлиши мумкинлиги ҳақидаги муҳокамалар кучайди. Айрим манбаларга кўра, Грозний ва Москва Қодировдан кейинги давр сценарийларини жиддий муҳокама қилмоқда.

 

“Новая Газета Европа” нашрининг хабар беришича, 2025 йил декабрь ойи охирида Рамзан Қодиров шошилинч равишда Москвадаги тиббиёт муассасасига ётқизилган. 11 январь куни Украина ОАВлари разведка манбаларига таяниб, Чеченистон раҳбари буйрак етишмовчилиги билан оғир аҳволда эканини ва унинг қариндошлари Москва шаҳрига келганини маълум қилган.

 

Кремль ва “Ягона Россия”га яқин манба “Муҳим ҳикоялар” нашрига берган изоҳида Чеченистондаги вазият ниҳоятда мураккаб экани ва федерал марказ муқобил ечимлар устида иш олиб бораётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Қодиров тирик экан, очиқ сиёсий жараёнлар кузатилмайди, бироқ ҳудудда ички жараёнлар қатъий назорат остида олиб борилмоқда.

 

Манбаларга кўра, эҳтимолий ворис шахс Қодировлар оиласи хавфсизлигини таъминлай олиши, шунингдек, федерал марказ учун барқарорликни сақлаб қолиш имкониятига эга бўлиши керак. Шу сабабли ворислик масаласи Кремль учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

 

Муҳокамаларнинг кучайишига Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли Адам Қодиров билан боғлиқ автоҳалокат ҳам сабаб бўлган. У айрим ахборот манбаларида Чеченистоннинг келажакдаги раҳбари сифатида тилга олинмоқда. Бироқ амалдаги қонунчиликка кўра, Адам Қодиров 30 ёшга тўлмагунига қадар, яъни 2037 йилгача республикага раҳбарлик қила олмайди.

 

ОАВ маълумотларига кўра, муқобил номзодлар орасида Беной теипи вакиллари ҳамда Федерал хавфсизлик хизмати билан боғлиқ бўлган Апти Алаудинов номи тилга олинмоқда. Кремль ҳозирча расмий баёнот бермаган бўлсада, вазият Россия сиёсий доиралари томонидан жиддий баҳоланмоқда.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

custom img

Трамп Эронни тош асрига қайтаришга ваъда берди

АҚШ етакчиси келгуси икки-уч ҳафта ичида Эронга кучли зарбалар берилишини маълум қилди.

custom img

Индонезияда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, айрим ҳудудларда электр таъминоти узилди.

custom img

Франция Президенти Трампнинг танқидларига жавоб берди

Макрон АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашдан олдин Франция билан келишмаганини айтди.

custom img

Можтабо Хоманаий тез орада оммага кўриниш беради — Эрон ТИВ

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида тарқалган миш-мишларга изоҳ берди.

custom img

АҚШ Гренландиядаги ҳарбий базаларга кириш бўйича Дания билан музокара олиб бормоқда

Ҳозирда Гренландия ҳудудида битта АҚШ ҳарбий базаси фаолият юритмоқда.

custom img

Трамп НАТОдан чиқиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди

АҚШ президенти НАТО иттифоқчилари Эронга қарши операцияда АҚШни қўлламаганини танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"