17 ёшли спортчи халқаро мусобақада бирйўла 4 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритди
Фарғоналик 17 ёшли спортчи Изаттило Иномов спорт гимнастикаси бўйича Бангладешда ўтказилган мусобақада 4 та олтин 2 та бронза медални қўлга киритди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26-31 октябрь кунлари Бангладешнинг Дакка шаҳрида спорт гимнастикаси тури бўйича бўлиб ўтган “V Марказий Жанубий Осиё чемпионати”да фарғоналик бир гуруҳ спортчилар қатнашиб, етакчи ўринни эгаллаган.
Жумладан, Иззатилло мусобақада 4 та олтин медалдан биттасини жамоавий курашда, қолган 3 тасини спортнинг “Якка кураш” “Ҳалқа” ва “Брюс” турлари бўйича эгаллаган.
Маълумот ўрнида: Иззатило Иномов 2011 йилдан бери спорт гимнастикаси билан шуғулланади. У 10 йил мобайнида 9 марта Ўзбекитон чемпиони ва 3 марта Ўзбекистон мутлақ чемпиони бўлган. Мусобақаларга Фарғона шаҳридаги Гимнастика спорт мактабида тайёргарлик кўради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорати мактаби ташкил этилиши ҳамда Сербиянинг Белград шахрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финалида ҳамюртимиз Абдумалик Халаков кумуш медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади







