Ўзбекистон

Аҳолини рўйхатга олишда киритилган маълумотлар махфий бўлиб, солиқ ёки бошқа идораларга узатилмайди — Статистика қўмитаси

Онлайн рўйхатга олишда OneID логин ва паролларини учинчи шахсларга бериш қонунчиликка зид экани ва салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида расмий огоҳлантириш берилди.

Аҳолини рўйхатга олишда киритилган маълумотлар махфий бўлиб, солиқ ёки бошқа идораларга узатилмайди — Статистика қўмитаси

 

Айрим ижтимоий тармоқларда рўйхатга олиш саволномасини бошқа шахслар томонидан тўлдириб бериш баҳонасида фуқаролардан шахсий идентификация маълумотлари, жумладан OneID тизимига кириш логин ва пароллари талаб этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

 

Шу муносабат билан таъкидлаб ўтиладики, рўйхатга олиш саволномаси ҳар бир фуқаро томонидан шахсан, мустақил равишда тўлдирилиши шарт. Ўзига ёки оила аъзоларига тегишли шахсий маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш қонунчилик талабларига зид бўлиб, маълумотлардан ғаразли мақсадларда фойдаланилиши каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

 

Фуқароларга шахсий маълумотлар дахлсизлигини таъминлаш мақсадида онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнини ўзлари мустақил амалга ошириш қатъий тавсия этилади.

 

Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида саволномага оила аъзолари ҳам киритилган бўлса, уларнинг барчаси аҳолини рўйхатга олиш жараёнидан тўлиқ ўтган ҳисобланади. Бу амалдаги қонунчилик талабларига тўлиқ мос келади.

 

Ахборот тизими томонидан сертификат фақат битта — асосий респондент номи билан шакллантирилади. Шу боис, ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида сертификат автоматик равишда берилмайди.

 

Бироқ census.stat.uz портали орқали шакллантирилган сертификатнинг қуйи қисмида онлайн рўйхатдан ўтган барча оила аъзоларининг тўлиқ рўйхати акс эттирилади. Ушбу сертификат иш жойлари ёки бошқа ташкилотларга тақдим этиш орқали оила аъзоларининг рўйхатдан ўтганини тасдиқлаш мумкин.

 

  • Саволномада хонадонда амалда яшаб турган барча оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар тўлиқ киритилиши лозим.
  • Томорқа (ҳовли) ер майдони, ундан фойдаланиш ҳолати, мавжуд чорва ва паррандалар сони ҳақидаги маълумотлар аниқ кўрсатилиши шарт.
  • Онлайн рўйхатдан ўтишда доимий прописка манзили эмас, балки амалда яшаб турган манзил кўрсатилади.

 

Тақдим этилган маълумотлар солиқ ёки бошқа давлат органларига узатилмайди, уларнинг махфийлиги қонунчилик билан кафолатланган.

 

Рўйхатга олиш ахборот тизими киритилган маълумотларни автоматик тарзда текширади. Хато ёки ноаниқликлар аниқланган тақдирда, 4–28 февраль кунлари маҳалла еттилиги вакиллари томонидан қайта рўйхатга олиш ишлари амалга оширилиши мумкин.

 

Фуқаролардан саволномани биринчи мартаёқ масъулият билан, тўлиқ ва ишончли маълумотлар асосида тўлдириш сўралади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"