АҚШ Гренландияни ҳарбий йўл билан ҳам олиши мумкин
Трамп: Гренландия халқаро хавфсизлик учун муҳим.

АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландия устидан назоратни таъминлаш мақсадида ҳарбий куч қўлланиши эҳтимолини инкор этмади. Бу ҳақда у НБС Невс телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Мен буни инкор этмайман. Бу ишни албатта қиламан демайман, лекин ҳеч нарсани истисно қилмайман. Айниқса, ҳозирги мураккаб вазиятда", — деди Трамп.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Гренландияга стратегик жиҳатдан эҳтиёж сезмоқда. "У ерда аҳолиси жуда кам, аммо биз улар учун жавобгармиз — уларни ҳимоя қиламиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Бу бизнинг халқаро хавфсизлик манфаатларимизга мос келади", — дея таъкидлади Трамп.







