Lifestyle

Билимли одамлар нега кўпроқ яшайди?

Таълим ва умр давомийлиги ўртасидаги фарқ ошиб бормоқда.

Билимли одамлар нега кўпроқ яшайди?

Замонавий дунёда таълим нафақат муваффақият калити, балки инсон саломатлиги ва умр кўриш давомийлигига ҳам бевосита таъсир қилиши аниқланди. Вашингтон университетининг Соғлиқни баҳолаш ва таҳлил институти (IHME) тадқиқотчилари томонидан олиб борилган янги тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, таълим даражаси инсон умрининг давомийлигига кучли таъсир ўтказади.

 

АҚШда таълим даражасига кўра умр кўриш давомийлигидаги фарқ охирги йигирма йил ичида сезиларли даражада ошган. 2019 йилда олий маълумотли одамлар ўрта маълумотга эга бўлмаганларга қараганда ўртача 11 йил кўпроқ яшаган. Бу фарқ 2000 йилда 8 йилни ташкил этган эди.

 

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, олий маълумотга эга одамларнинг умр давомийлиги 2,5 йилга ошиб, 84,2 йилни ташкил этди. Коллеж таълимини тугатганлар эса 82,1 йил яшаб, умр давомийлигини 0,7 йилга узайтирган. Ўрта мактаб битирувчилари ўртача умр кўриш давомийлигини бор-йўғи 0,3 йилга оширган ҳолда 77,3 йилга етказган. Энг паст таълим даражасига эга бўлганлар (ўрта маълумотга эга бўлмаганлар) орасида эса бу кўрсаткич умуман ўзгармаган ва ўртача 73,5 йил бўлиб қолган.

 

“Таълим АҚШда юқори маошли ва иш топиш хавфини камайтириш имкониятини оширади. Бу эса соғлом турмуш тарзини олиб бориш ва сифатли тиббий хизматдан фойдаланишга ёрдам беради”, дейди мутахассислар.

 

Комила Одилова тайёрлади

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.