Ўзбекистон

Буғдойни харид қилиш ва сотиш тартиби тасдиқланди

Қарор билан 2023 йилда суғориладиган майдонларидан жами 2 млн 565 минг тонна буғдой харид қилинади.

Буғдойни харид қилиш ва сотиш тартиби тасдиқланди

 

Вазирлар Маҳкамасининг «2023 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Унга кўра, 2023 йилда суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан, жами 2 млн 565 минг тонна буғдой, жумладан, 1 млн 283 минг тонна товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 240 минг 450 тонна уруғлик буғдой Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинади.

 

Шунингдек, 1 млн 41,55 минг тонна товар буғдой буғдой етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдолари орқали сотиш учун жамғарманинг тижорат вакилида вақтинча сақлашга қабул қилинади.

 

Шу билан бирга, «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналар ва буғдойни сақлаш қувватига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан товар буғдойни сотиб олиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили ҳисобланади.

 

Ҳужжат билан давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдой учун тўловни ўрнатиш механизмлари белгиланди. Бундан ташқари, қуйидаги қоидаларни белгилайдиган ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини сақлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

 

  • жамғарманинг тижорат вакилини танлаб олиш;
  • жамғарма билан тижорат вакили ўртасидаги муносабатлар;
  • буғдой етиштирувчилардан буғдойни харид қилиш;
  • давлат ресурси сифатида харид қилинган буғдойни тижорат вакили томонидан сақлаш;
  • буғдойни биржа савдоларида сотиш.
custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"