Буюк Британияда 60 фоиз заводлар ёпилиши мумкин
Бунга электр нархининг баландлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Электр энергияси нархи ўсиши ортидан Буюк Британиядаги ҳар 10 заводнинг олтитаси ёпилиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Агентликнинг MakeUK ташкилотига асосланиб берган маълумотларига кўра, агар ҳукумат ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чораларни кўрмаса, саноат сектори янада чуқур инқирозга кириши мумкин.
“Ҳозирги вазият корхоналарни қийин танлов олдига қўйди: ишлаб чиқаришни камайтириш ёки якун вақт ичида ёрдам келмаса, заводларни ёпиш”, — дейилади хабарда.
Ўтган ҳафтада Буюк Британия газ ва электр энергияси бозорлари бошқармаси мамлакатдаги 8 фоиз хўжаликлар учун энергетика нархи ошишини эълон қилганди.







