Ўзбекистон

Давлат хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича янги тартиблар белгиланди

Тайёрлов ва малака ошириш давлат ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан олиб борилади.

Давлат хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича янги тартиблар белгиланди

Президент Фармонига асосан, Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга оид аниқ талаб ва механизмлар жорий этилди. Эндиликда бу жараёнлар хизматдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда амалга оширилади.

 

Хизматдан ажралган ҳолда малака ошираётган давлат хизматчиларининг иш жойи, лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади. Шунингдек, транспорт, яшаш ва кунлик харажатлари ҳам давлат органлари томонидан қопланади. Бу ҳолат давлат хизматчилари учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

 

Тайёрлов ва малака ошириш давлат ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан олиб борилади. Бу жараёнлар бир неча манбалар, жумладан, давлат бюджети, халқаро молия институтлари грантлари, шунингдек, хизматчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги эса давлат органларидаги фуқаролик хизматчиларининг қайта тайёрланиши ва малака оширишига оид давлат таълим талабларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Бу эса малака ошириш тизимини ягона стандарт асосида олиб боришни таъминлайди.

custom img

Ўзбекистонда Экологик комиссиянинг ваколатлари бутун республика миқёсида кенгайтирилди

Комиссиянинг номи “Республика махсус комиссияси” деб ўзгартирилиб, фаолияти 2027 йил 1 мартга қадар узайтирилди.

custom img

Наманганда паррандачилик соҳасида 50 млн долларлик йирик лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида иқтисодий ривожланиш, туризм, қишлоқ хўжалиги ҳамда инфратузилма лойиҳаларини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Фарғонада ота фарзандига 84 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 18 ёшгача бўлган алимент мажбуриятини олдиндан тўлиқ бажарган.

custom img

Тошкент туманида банкдан қарздор МЧЖнинг фермаси хатланди

Шундан сўнг у гаров мулки сифатида аукционда сотилиб, қарздорлик бартараф этилган.

custom img

Ҳаво сифати ёмонлашганда давлат хизматчилари масофавий ишлашга ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда ҳаво сифати кескин ёмонлашганда амал қилинадиган ҳаракатлар тартиби ишлаб чиқилади.

custom img

Жиззахда солиқ қарзи сабаб мини-стадион хатланди

Энди у электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиб, сотувдан тушган маблағлар ҳисобидан солиқ қарздорлиги қопланади.

custom img

Нукусда 6000 та пиротехника воситалари йўқ қилинди

Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида 363 та дори воситалари ҳам йўқ қилинган.

custom img

Тошкентда сунъий ёмғир ёғдирилади

2027 йил 1 октябргача намлик паст бўлган ҳудудлaрга сунъий ёмғир ёғдириш учун керакли асбоб-ускуналар ўрнатилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"