Ўзбекистон

Энди қишлоқ хўжалиги техникаларини мажбурий кўрикдан ўтказилади

Бу бўйича “Техникалар техник кўриги” ахборот тизими яратилади.

Энди қишлоқ хўжалиги техникаларини мажбурий кўрикдан ўтказилади

 

29 апрель куни “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, 2023 йил 1 июлгача “Техникалар техник кўриги” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади.

 

2023 йил 1 майдан жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилади.

 

2023 йил 1 сентябрдан юридик шахс бўлган тадбиркорлар жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

 

2023 йил 1 августдан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилотларида харидорларга сотилган янги техникалар учун “Ҳисоб-маълумотнома” бериш амалиёти жорий этилади.

 

2023 йил 1 сентябрдан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида талон бериш амалиёти бекор қилинади (хорижий давлатларга ишга юбориладиган техникалардан ташқари).

 

Шунингдек, эски намунадаги техник паспорт, техник гувоҳнома, давлат рақами белгиси ва тракторчи-машинист гувоҳномасини мажбурий тартибда алмаштиришнинг якуний муддати 2023 йил 31 август этиб белгиланди.

 

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Регламентга кўра, техникалар Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

 

Техникаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари Инспекция, давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали техника эгаси ёки унинг вакили сўровномасига асосан амалга оширилади.

 

Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда:

 

—техник паспорт бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун – БҲМнинг 20 фоизи (66 000 сўм) миқдорида;

 

—техник гувоҳнома бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарини давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун – БҲМнинг 18 фоизи (59 400 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

 

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"