Ўзбекистон

Фарғонада 866 г гашиш ва 4 508 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси аниқланди

Жиноят содир этган шахслар қўлга олиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Фарғонада 866 г гашиш ва 4 508 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси аниқланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Божхона органларининг ҳамкорлигида Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган бир қатор тезкор тадбирлар амалга оширилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Ўтказилган тезкор чора-тадбир давомида Марғилон шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаронинг “Matiz” русумли автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Текширув жараёнида транспорт воситаси салонидан 866 грамм “гашиш” моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи мазкур гиёҳвандлик воситасини сотиш орқали ноқонуний даромад олишни режалаштиргани аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 орқали 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Яна бир тезкор маълумот асосида Фарғона ва Андижон шаҳарларида яшовчи бир гуруҳ шахсларнинг кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний реализация қилиб келаётганликлари аниқланиб, улар Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Божхона органлари томонидан Фарғона шаҳрида қўлга олинди.

 

Жараён давомида Андижон вилояти Қорғонтепа туманида яшовчи икки нафар шахс Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб кирилган 4 508 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорга 12 800 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 28 орқали 246-моддаси 1-қисми ва 251-прим 1-моддаси 5-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"