Ўзбекистон

Фарғонада қорамоллар орасида касаллик тарқалгани айтилди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Фарғонада қорамоллар орасида касаллик тарқалгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Риштон туманида қорамоллар номаълум касалликдан қирилиб кетмоқда” мазмунида турли хил хабарлар тарқалмоқда.

 

Ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

 

Аниқланишича, Риштон тумани «Мевазор» маҳалла фуқаролари йиғинида шу йилнинг ноябрь ойида қорамолнинг тана ҳарорати кўтарилиши, терида тошма пайдо бўлиши ва оқсоқланиш каби клиник белгилар билан мурожаат келиб тушган.

 

Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилганида қорамоллар нотўғри озиқлантирилиши, молхоналарнинг зооветеринария меъёрларига тўғри келмаслиги, шунингдек молларнинг бир-бирига шикаст етказганлиги аниқланган.

 

Мутахассислар томонидан ўз вақтида ёрдам кўрсатилиб, зарур муолажалар амалга оширилган.

 

Лекин, бир ҳолатда ҳайвон эгасининг жуда кеч мурожаат қилганлиги, боз устига тайинланган ветеринария муолажаларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги туфайли бир бош мол нобуд бўлган.

 

Ўрганишлар давомида маҳалладаги мавжуд 2000 бошга яқин қорамол турли касалликларга ўз вақтида эмланганлиги, ҳеч қандай юқумли касалликлар хавфи йўқлиги, нафақат Риштон тумани, балки Фарғона вилояти ҳудудида эпизоотик вазият барқарор эканлиги аниқланди.

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Тошкентдаги айрим кўчалар ва турар жой мажмуаларида 19 октябрдан 20 октябргача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Бу АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиёга илк ташрифи экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Самарқанд марказини “Ширин” массиви билан боғловчи замонавий кўприк қурилмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи халқаро нашрларда ёритилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентга мажмуани ривожлантириш, зиёрат туризмини кенгайтириш ва алломанинг илмий меросини дунёга тарғиб қилиш ишлари ҳақида ахборот берилди.

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташрифи арафасида нега айнан ҳозир, дунёда инқирозлар авж олган бир пайтда Самарқандга йўл олгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

18–22 октябрь кунлари халқаро тадбирлар сабаб шаҳарга кириш йўллари ва 16 та марказий кўчада транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Гиёҳванд модда Тошкентга олиб кетилаётган бўлган.