Гвинея терма жамоаси Токио Олимпиадасида иштирок этишдан бош тортди
Гвинея спорт вазири Санусси Бантама мамлакат олимпия терма жамоаси коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Токио-2020 ўйинларида иштирок этишдан бош тортганини айтди.


Шунингдек, мамлакат ҳукуматига яқин бўлган АFP манбасига кўра бу қарор Японияда саёҳат харажатларини қоплаш учун маблағ етишмаслиги билан ҳам боғлиқ деб ҳисоблайди.
Токио Олимпиадасида Гвинея шарафини бешта спортчи ҳимоя қилиши керак эди: Фатумата Яри Камара (эркин кураш), Мамаду Самба Ба (дзюдо), Фатумата Ламарана Туре, Мамаду Таиру Ба (иккаласи ҳам сузиш) ва Аиссата Дин Конте (100 метрга югуриш). Олдинроқ КХДР терма жамоаси ўйинларда иштирок этишдан бош тортган эди.
Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиядасининг расман очилиш маросими эртага Тошкент вақти билан 16:00 да бўлиб ўтади.
Жамшидбек Амиров







