Спорт

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Қатарда бўлиб ўтаётган U17 Жаҳон чемпионати E гуруҳининг 1-туридан ўрин олган Кот-д'Ивуар – Ўзбекистон учрашуви якунланди. Унда Сергей Чигодаев шогирдлари 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

Учрашувда ҳисоб 7-дақиқада очилди. Кот-д'Ивуар терма жамоаси сардори Юбер Яо ўз жамоасини олдинга олиб чиқди.

 

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон ўсмирлари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 51-дақиқада терма жамоамиз сардори Муҳаммад Ҳакимов рақиб дарвозасини ишғол қилди.

 

Ўйин дуранг билан якунланаётгандек кўринган бир вақтда, 89-дақиқада Абасс Диаррасуба Кот-д'Ивуарга ғалаба келтирган голни урди. Шу тариқа Ўзбекистон U17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувда сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учради.

 

Кот-д'Ивуар U17 – Ўзбекистон U17 2:1

 

Голлар: Юбер Яо (7), Муҳаммад Ҳакимов (51), Абасс Диаррасуба (89).

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.