Жаҳон

Илк бор фазода чиқинди қолдирган компания жаримага тортилди

Сунъий йўлдошни "фазовий чиқиндига" айлантиргани учун Dish Network компаниясига 150 минг доллар жарима солинди.

Илк бор фазода чиқинди қолдирган компания жаримага тортилди

 

АҚШ Федерал алоқа комиссияси (FCC) EchoStar-7 сунъий йўлдошини нотўғри эксплуатация қилгани учун Dish Network компаниясига 150 минг доллар миқдорида жарима солди. Компания 2002 йилдан бери коинотда бўлган сунъий йўлдошни «орбитадан тўғри тушириб юбора олмаганликда» айбланган.

 

FCC маълумотларига кўра, Dish компанияси сунъий йўлдошни ишлаш муддати тугаши билан орбитасини кўпроқ пасайтириб юборган, оқибатда «орбитал чиқинди сифатида хавф туғдириши» таҳдиди юзага келган. Бунга сунъий йўлдошда ёқилғи тугагани сабаб қилиб кўрсатилган. Ҳозир қурилма «фазовий чиқиндига» айланиб қолган.

 

FCC Мажбурий ижро бюроси раҳбари Лоян Игалнинг таъкидлашича, бу одамларнинг фазони тез ўзлаштириши билан боғлиқ қарор. Унинг сўзларига кўра, FCC фазовий чиқиндилар тарқалишига қарши агрессив курашни давом эттиради.

 

Жарима компания фаолиятига жиддий зарар етказиши даргумон — Dish Network 2022 йилда 16,7 миллиард доллар даромад олган. Жарима кўпроқ «огоҳлантириш» хусусиятига эга экани айтилмоқда.

 

Европа космик агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, Ер орбитасида 1 см дан кичик бўлган тахминан 128 миллион парча, 1–10 см ўлчамдаги 900 минг ва 10 см дан каттароқ тахминан 34 минг бўлак бор. Уларнинг ҳар бири фазовий аппаратлар билан тўқнашиб, аварияга сабаб бўлиши мумкин. Кундалик хизматлар учун сунъий йўлдошларга қарамлик кучайиб бораётгани ҳисобга олинса, бундай тўқнашувлар Ер учун жиддий оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин.

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

custom img

Эрон миллий футбол жамоаси мураббийи Австралиядан бошпана сўради, жамоа Эронга қайта олмайди — CNN

Аввалроқ  Эрон миллий жамоасининг беш нафар бошқа футболчисига Австралия ҳукумати гуманитар визалар берган эди.

custom img

Германиянинг Иорданиядаги ҳарбий базаси Эрон ракеталари зарбасига учради — Spiegel

Немис ҳарбийлари жойлашган казармалар зарбага учраган, улар ҳужум пайтида бошпаналарда бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"