Жаҳон

Инсоният кўринмас, катта муаммо қаршисида

Исфлосланган ҳаво аҳоли умрини қисқартирмоқда.

Инсоният кўринмас, катта муаммо қаршисида

Ҳавонинг ифлосланиши дунё аҳолиси саломатлиги учун чекиш, спиртли ичимликлар, ифлос сув ва ҳатто тўйиб овқатланмасликдан кўра кўпроқ хавф туғдиради. Эълон қилинган янги тадқиқот натижасига кўра, тамаки ёки алкоголдан ҳам хавфлироқ бўлган ҳаво ифлосланиши дунёнинг айрим қисмларида, жумладан, Осиё ва Африкада жиддийлашиб бораётган муаммодир.

 

Чикаго университети энергетика сиёсати институти томонидан тайёрланган ҳисоботга кўра, ҳаводаги заҳарли заррачалар инсон саломатлиги учун дунёдаги энг катта ташқи хавф бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, ҳавонинг ифлосланишига қарши курашга йўналтирилган маблағлар улуши, масалан, юқумли касалликларга қарши курашга ажратилган маблағнинг кичик бир қисмини ташкил этади.

 

Заҳарли зарралар ўрмон ёнғини, саноат фаолияти ва транспорт воситаларининг ишлаши натижасида ҳосил бўлади. Улар канцерогенлар бўлиб, ўпка касалликлари, юрак касалликлари ва инсульт хавфини оширади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўпка саратонининг 36 фоизи,  34 фоиз инсульт ва 27 фоиз юрак-қон томир касалликлари ушбу эмиссия билан боғлиқ.

 

2021 йилда тўпланган маълумотларга асосланган ҳисоб-китобларга кўра, ЖССТнинг майда заррачалар таъсири бўйича чегарасига эришиш глобал ҳаёт давомийлигини 2,3 йилга оширади.

 

“Европанинг 98,4 фоизи ҳали ҳам ЖССТнинг 5 мкг/м3 бўлган янги тавсиясига жавоб бермайди”, дейилади ҳисоботда.

 

Умуман олганда, сўнгги бир неча ўн йилликларда Европада ҳаво сифати бироз яхшиланган эди. Бироқ бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари сонининг ортиб бораётгани сабабли таҳдид остида.

 

“Шарқий европаликлар ҳавонинг кўпроқ ифлослангани туфайли ғарбий қўшниларига қараганда 7,2 ой камроқ яшайдилар”, - дейди тадқиқотчилар.

 

Шимоли Италиядаги По водийси кучли ифлосланган ҳудудга мисол бўла олади. Агар ифлосланиш даражаси ЖССТ стандартларига жавоб берса, аҳолининг умр кўриш давомийлиги 1,6 йилга ошиши мумкин.

 

Европанинг энг ифлосланган мамлакати Босния ва Гертсеговина бўлиб қолмоқда, ифлосланган ҳаво аҳоли умрини 1,8 йилга қисқартиради. Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг тўртдан уч қисми олтита давлат ҳиссасига тўғри келади.

 

Бангладеш, Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Нигерия ва Индонезия энг кўп жабрланган давлатлардир. Уларнинг аҳолиси нафас олаётган ҳаво туфайли бир йилдан олти йилгача умрини йўқотади, дейилади ҳисоботда.

 

Янги Деҳли дунёдаги энг ифлосланган метрополитен бўлиб қолмоқда, ҳаводаги йиллик ўртача заррачалар 126,5 мкг/м3 ни ташкил қилади. ЖССТ ҳаво сифатини 5 мкг/м3 дан паст даражада сақлашни тавсия қилади.

 

Хитой ҳукумати ҳаво сифатини яхшилаш бўйича фаол иш бошлаган: 2013 йилдан 2021 йилгача ифлосланишнинг ўртача даражаси 42,3 фоизга камайди. Бироқ Хитойда ифлосланиш даражаси ҳали ҳам ЖССТ кўрсатмаларидан олти баравар юқори.

 

Европада ҳар йили 1200 дан ортиқ бола ифлосланган ҳаво туфайли вафот этади. Олимларнинг фикрига кўра, кўп мамлакатларда ҳаво ифлосланишига қарши курашиш учун асосий инфратузилма мавжуд эмас.

 

Осиё давлатларининг 6,8 фоизи, Африка  ҳукуматларнинг атиги 3,7 фоизи ўз фуқароларига ҳаво сифати ҳақида тўлиқ маълумот беради.

 

Глобал жамғарма ОИВ, сил ва безгак билан курашиш учун 3,7 миллиард евро сарфлайди, аммо ҳаво ифлосланишига қарши кураш бўйича бундай халқаро лойиҳа йўқ. Шу билан бирга, экспертлар, масалан, Конго Демократик Республикаси ёки Камерун аҳолиси учун ҳавонинг ифлосланиши ОИВ, безгак ёки бошқа касалликлардан кўра кўпроқ ҳалокатли эканлигини таъкидламоқда.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.