Жаҳон

Ғазода сулҳ эълон қилинганидан бери 983 киши ҳалок бўлди

2025 йил октябрда эълон қилинган сулҳга қарамай, Ғазода ҳарбий ҳаракатлар тўхтамаяпти. Сўнгги ҳужумлардан бирида бир киши ҳалок бўлди, умумий қурбонлар сони эса қарийб минг нафарга етди.

Ғазода сулҳ эълон қилинганидан бери 983 киши ҳалок бўлди

Исроил армияси Ғазо секторининг марказидаги Буреиж қочқинлар лагерига дрон ҳужуми уюштирди. Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги маълумотига кўра, ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган, дея ёзмоқда Al Jazeera.

 

Фаластин Ахборот Маркази қурбон маҳаллий муниципалитет ходими Муовия ал-Айдий эканини маълум қилди. Ғазо шаҳрининг Туффаҳ маҳалласида амалга оширилган алоҳида ҳужумда эса яна бир киши яраланган.

 

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 48 соат ичида Исроил ҳужумлари оқибатида камида икки фаластинлик ҳалок бўлган, 11 киши жароҳат олган. Вазирлик ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йил октябрь ойида сулҳ эълон қилинганидан буён Ғазода 983 киши ҳалок бўлган, 3 122 киши яраланган.

 

ҲАМАС Исроилни сулҳ шартларини мунтазам равишда бузишда айблади. Ҳаракат вакили Ҳазем Қосимнинг таъкидлашича, Исроилнинг давом этаётган ҳужумлари ва Ғазодаги назорат чизиқларини ўзгартиришга уринишлари музокаралар жараёнига путур етказмоқда.

 

Шу билан бирга, Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий Соҳилда ҳам рейдларни давом эттирди. WAFA маълумотига кўра, Байтлаҳм яқинидаги бир неча ҳудудда ўтказилган амалиётлар вақтида кўплаб фаластинликлар жароҳатланган.

 

Хеврон яқинидаги Дума шаҳарчасида эса ногирон фаластинлик эркак ўқотар қуролдан яраланди. Ҳодиса юзасидан Фаластин ва Исроил томонлари турлича маълумот бермоқда.

 

Маҳаллий манбаларга кўра, исроиллик кўчманчилар Байтлаҳм ва бошқа аҳоли пунктлари яқинида фаластинликларга ҳужум қилган, мулкларга зарар етказган, айрим ҳудудларда йўлларни тўсиб қўйган ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларига ўт қўйган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"