Жаҳон

Афғонистонда аёлларга қўйилган янги чекловларга қарши норозиликлар куч билан бостирилди

Янги қоидаларни бузганликда айбланиб камида 30 нафар аёл ва қиз қўлга олинган.

Афғонистонда аёлларга қўйилган янги чекловларга қарши норозиликлар куч билан бостирилди

 

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида аёллар учун жорий этилган янги чекловлар ортидан бошланган норозилик намойишлари хавфсизлик кучлари томонидан куч ишлатиш йўли билан бостирилди. Бу ҳақда ТОLOnews хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, июн ойи бошида Толибоннинг Фазилатни ёйиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги аёлларнинг кийинишига оид янги талабларни эълон қилган. Унга кўра, аёллар юзни тўлиқ ёпувчи ниқоб ва пайпоқ кийиши шарт этиб белгиланган, косметик воситалардан фойдаланиш эса тақиқланган.

 

Маҳаллий ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг билдиришича, 6–8 июн кунлари Ҳиротда камида 30 нафар аёл ва қиз мазкур қоидаларни бузганликда айбланиб қўлга олинган. Ҳибсга олинганлар орасида Чегара билмас шифокорлар (Médecins Sans Frontières) халқаро гуманитар ташкилоти ходимаси ҳам бўлган. У икки кундан сўнг ўзи ва яқинлари белгиланган қоидаларга риоя қилиш мажбуриятини олганидан кейин озод этилгани маълум қилинган.

 

Ҳирот вилояти губернатори Нур Аҳмад Исломжар аёлларнинг қўлга олинганини тасдиқлаб, уларда “психологик ва диний муаммолар” мавжудлигини даъво қилган.

 

Ҳибслар ортидан 9 июн куни Ҳиротнинг айрим ҳудудларида ўнлаб фуқаролар, жумладан аёллар ва эркаклар намойишга чиқди.

 

UNАМА маълумотига кўра, хавфсизлик кучлари намойишчиларни тарқатиш вақтида ўқотар қуроллардан фойдаланган. Оқибатда камида икки киши, жумладан бир нафар бола ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ фуқаро жароҳат олган. Афғонистон полисияси эса намойишни тарқатишда қурол қўлланганини рад этган.

 

Норозиликлар бостирилганидан сўнг мамлакатнинг айрим ҳудудларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Хусусан, Ҳирот ва Кобулнинг ғарбий туманларига қўшимча ҳарбий кучлар ҳамда зирҳли техникалар жойлаштирилгани хабар қилинмоқда. Маҳаллий аҳоли кўчаларда юзлаб қуролланган ҳарбийлар, назорат пунктлари ва кучайтирилган патруллаш тизими жорий этилганини маълум қилган.

 

Шунингдек, қўшни вилоятлар ва ҳудудларга ҳам аёллар кийинишига оид янги талаблар устидан назорат кучайтирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришлар юборилган. Уларда қоидаларга амал қилмаган аёллар ҳибсга олиниши мумкинлиги қайд этилган.

 

БМТнинг Аёллар тузилмаси вазият юзасидан хавотир билдириб, аёлларнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши уларнинг обрўси, хавфсизлиги ва ижтимоий ҳаётига узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда 9 ёшли қизларга турмушга чиқишига рухсат берилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.