Жаҳон

Эрон уран захираларига кириш йўлларини портлатиб, миналар ўрнатмоқда

Туннелларни қулатиш ва ҳудудларни миналаштириш бойитилган уранни кейинчалик текшириш, олиб чиқиш ёки қайта ишлаш жараёнини сезиларли даражада мураккаблаштириши айтилмоқда.

Эрон уран захираларига кириш йўлларини портлатиб, миналар ўрнатмоқда

Эрон АҚШ томонидан бойитилган уран захираларини қўлга киритиш эҳтимолидан хавотирланиб, ядровий материаллар сақланаётган объектларда хавфсизлик чораларини кучайтирди. Бу ҳақда АҚШ разведкасига яқин манбаларга таяниб, CNN хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Теҳрон қурол даражасига яқин бойитилган уран сақланаётган айрим туннелларни атайлаб қулатган ва кириш йўлларига портловчи миналар ўрнатган. Натижада тахминан ярим тонна юқори даражада бойитилган уранга етиб бориш анча мураккаб ва хавфли вазифага айланган.

 

CNN манбаларининг таъкидлашича, бу чоралар АҚШ президенти Доналд Трампнинг уран захираларини назоратга олиш ёки қўлга киритиш имкониятини очиқ муҳокама қилганидан сўнг кўрилган бўлиши мумкин.

 

Бироқ экспертлар бу қарор Эроннинг ўзи учун ҳам муаммолар туғдириши мумкинлигини айтмоқда. АҚШ Миллий ядро хавфсизлиги маъмуриятининг собиқ расмийси Скотт Роккернинг фикрича, туннелларни қулатиш ва ҳудудларни миналаштириш бойитилган уранни кейинчалик текшириш, олиб чиқиш ёки қайта ишлаш жараёнини сезиларли даражада мураккаблаштиради.

 

Унинг айтишича, агар Теҳрон халқаро келишув доирасида уран захираларини назорат учун тақдим этишга рози бўлса, ушбу материалларга кириш ва уларнинг тўлиқ ҳисобини таъминлаш масъулияти Эрон зиммасига тушади. Шу билан бирга, Теҳрон ураннинг айрим қисмларини қазиб олишнинг имкони бўлмаганини даъво қилиши ҳам мумкин.

 

Экспертлар назарида, бундай ҳолат халқаро ҳамжамиятда Эрон келажакда ушбу материалларга қайта кириш имкониятини сақлаб қолмаганига оид шубҳаларни кучайтириши мумкин.

 

CNN маълумотига кўра, бойитилган уран захираларининг катта қисми Исфаҳон ядро мажмуасидаги ерости иншоотларида сақланмоқда. АҚШ ва Эрон ўртасида эҳтимолий ядровий келишув муҳокама қилинаётган бўлса-да, уранни назорат қилиш ва олиб чиқиш билан боғлиқ техник масалалар бўйича қўшимча музокаралар талаб этилиши кутилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон уран захираларига кириш йўлларини портлатиб, миналар ўрнатмоқда | Zamon.uz