Жаҳон

Трамп Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумини қоралади

АҚШ ва Эрон ўртасида муҳим келишув имзоланиши кутилаётган бир пайтда Исроилнинг Байрутга берган зарбаси дипломатик жараёнларга соя солгани айтилмоқда.

Трамп Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумини қоралади

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроилнинг Байрут жанубига берган зарбаси Эрон билан тинчлик келишувига эришиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдириб, ҳужум “бўлмаслиги керак эди” деди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Шу билан бирга, Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги келишув деярли тайёр эканини таъкидлади.

 

“Биз минтақага, жумладан, Ливанга тинчлик олиб келадиган келишувга жуда яқинмиз. Барча томонлар тўхташи керак. Ливанда Исроилнинг бошқа ҳужумлари бўлмаслиги керак, лекин Ҳизбуллоҳ каби бошқа кучлар томонидан Исроилга қарши ҳужумлар ҳам бўлмаслиги керак. Бу узоқ ва гўзал тинчликнинг бошланиши бўлиши мумкин - келинг, бу имкониятни бузмайлик”, деди Трамп.

 

Трампнинг баёноти Исроилнинг Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига берган зарбаси ортидан янгради. Эрон расмийлари ушбу ҳужумни АҚШнинг ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигининг белгиси сифатида баҳолади ва жавоб чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

 

Reuters манбаларига кўра, АҚШ ва Эрон ўртасида муҳокама қилинаётган келишув лойиҳаси музлатилган 25 миллиард долларлик Эрон активларини бўшатиш, нефть экспортига қўйилган айрим чекловларни юмшатиш ҳамда Ҳормуз бўғозини қайта очишни назарда тутади. Эвазига Теҳрон ядро қуроли яратмаслик ва ядро дастурини чеклаш бўйича мажбуриятлар олиши керак.

 

Бироқ Теҳрон ҳали ҳужжат бўйича якуний қарор қабул қилмаганини билдирган. Исроилнинг Ливандаги сўнгги ҳарбий амалиёти эса музокараларнинг истиқболи борасидаги ноаниқликларни янада кучайтирмоқда. Уруш ва дипломатик саъй-ҳаракатлар фонида минтақадаги кескинлик юқори даражада сақланиб қолмоқда.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"