Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни таваллуд куни билан табриклади

Мактубда икки давлат ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ва “Бир макон — бир йўл” доирасидаги ҳамкорлик юксак баҳоланди.

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни таваллуд куни билан табриклади

 

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга таваллуд куни муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.

 

Мактубда Си Цзиньпин Хитой Халқ Республикаси ва Хитой Коммунистик партиясининг етакчи сиёсий арбоби сифатида Ватан ва халқ фаровонлиги йўлида катта масъулият ва стратегик тафаккур билан мамлакатни янги тараққиёт босқичларига олиб чиқаётгани таъкидланган.

 

Шунингдек, Хитой модернизацияси изчил давом этаётгани, миллий юксалиш сари йўналтирилган сиёсат мамлакат тарихида муҳим ўрин эгаллаётгани қайд этилган.

 

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар бугунги кунда юксак даражага кўтарилгани, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик, ўзаро ишонч ва дўстлик алоқалари изчил ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилган.

 

Президент, шунингдек, “Бир макон — бир йўл” ташаббуси доирасидаги ҳамкорлик самарали натижалар бераётганини ва барча келишувларни тўлиқ амалга ошириш икки томонлама муносабатларни янги сифат босқичига олиб чиқишига ишонч билдирган.

 

Табрик якунида давлат раҳбари Си Цзиньпинга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар, Хитой халқига эса тинчлик ва барқарор тараққиёт тилаган.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.