Жаҳон

АҚШ ва Эрон ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

Келишувни расмий имзолаш маросими 19-июн куни Женевада ўтказилиши режалаштирилмоқда.

АҚШ ва Эрон ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

 

АҚШ ва Эрон ўртасида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни назарда тутувчи тинчлик келишуви бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, узоқ давом этган ва интенсив музокаралар натижасида томонлар барча йўналишларда, жумладан Ливан ҳудудида ҳам ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга келишиб олган.

 

Маълум қилинишича, келишувни расмий имзолаш маросими 19 июн куни Женева шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Музокараларда воситачи сифатида қатнашган Покистон АҚШ ва Эронга, шунингдек, жараёнда иштирок этган Қатар, Саудия Арабистони ва Туркияга миннатдорлик билдирган.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Эрон билан келишув якунлангани ҳақида маълум қилган. У келишув доирасида Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва минтақадаги айрим чекловларни бекор қилиш масалалари кўриб чиқилганини билдирган.

 

Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Козим Ғарибободий эса АҚШ билан келишув матни якунланганини тасдиқлаб, ҳужжат Швейтсарияда имзоланиши кутилаётганини маълум қилган.

 

Унинг сўзларига кўра, меморандум имзолангач, томонлар 60 кун давомида якуний тинчлик шартномасини ишлаб чиқиш бўйича қўшимча музокаралар олиб боради. Шу давр мобайнида келишув бандларининг бажарилиши устидан назорат ўрнатилади.

 

Шунингдек, АҚШ вице-президенти Ж. Д. Ванcе Женевадаги имзолаш маросимида иштирок этиши мумкинлиги маълум қилинган. Айрим манбаларга кўра, маросимда президент Доналд Трампнинг ҳам қатнашиши эҳтимолдан холи эмас.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"